Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг 1/4 финалида Лео Месси етакчилигидаги Аргентина терма жамоаси Венесуэла термаси билан баҳсга киришди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Беллашув давомида Аргентина термаси вакиллари Лаутаро Мартинес (10) ҳамда Жованни Ло Чельсо (74) томонидан киритилган голлар аргентиналикларга Венесуэла устидан ишончли ғалабани тақдим этди (2:0).

Шу тариқа Аргентина терма жамоаси Копа Американинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Маълумот учун, Аргентина 1/2 финалда мусобақа мезбони Бразилия термасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин 3 июль куни бўлиб ўтади.

Копа Америка—2019

1/4 финал баҳси

28 июнь, жума

Венесуэла—Аргентина 0:2

Голлар: 0:1 — 10 Мартинес, 0:2 — 74 Ло Чельсо

Венесуэла: Фаринес, Эрнандес, Чанселёр, Росалес (Сейхас, 83), дел Пино Маго (Сотелдо, 56), Ринкон, Эррера, Мурильо, Морено, Мачис (Мартинес, 71), Рондон

Аргентина: Армани, Фойт, Песселя, Отаменди, Акунья (Ло Чельсо, 68), Паредес, де Паул, Тальяфико, Мартинес (Ди Мария, 64), Агуэро (Дибала, 85), Месси

Огоҳлантиришлар: Ринкон (12), Эррера (15), Мартинес (16), Акунья (42), Рондон (44), Сотелдо (90)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди