28 июнь, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-турида Миржалол Қосимов бошлиқ Олмалиқнинг ОКМК клуби ўз майдонида Бекободнинг «Металлург» жамоасини қабул қилди.
Беллашувнинг 25-дақиқасида бекободликлар ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқага келиб мезбон жамоа ҳимоячиси Сардор Раҳмонов ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тариқа ОКМК ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
Мазкур ўйиндан сўнг ОКМК 12 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда. Бекободликлар эса 14 очко билан 9-ўринда бормоқда.
Суперлига
13-тур баҳслари
28 июнь, жума
ОКМК—«Металлург» 1:1
Гол: 0:1 — 25 Сервер Жепаров, 1:1 — 55 Сардор РаҳмоновОКМК: Суҳроб Султонов, Миржамол Қосимов, Дилшод Жўраев, Санъат Шихов, Зафар Полвонов, Шоҳназар Норбеков, Мирғиёс Сулаймонов, Акмал Шораҳмедов, Жасур Умаров, Сардор Раҳмонов, Шерзод Файзиев
«Металлург»: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Сервер Жепаров, Баҳром Абдураҳимов, Музаффар Музаффаров, Шавкатжон Муллажонов, Дониёр Усмонов, Камолиддин Тожиев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Станислав Андреев, Акбаржон Исматуллаев
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)