28 июнь, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-турида Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Самарқанднинг «Динамо» жамоаси майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида «қалдирғочлар» ҳужумчиси Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқага келиб мезбон жамоа вакили Санжар Баратов ҳисобни тенглаштирди (1:1). 87-дақиқада эса «Динамо» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ундан ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов унумли фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1).
Шу тариқа «Бунёдкор» 13-турда «Динамо»ни кичик ҳисобда таслим қилиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг тошкентликлар очколари сонини 21 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилди. «Динамо» ҳисобида эса 18 очко мавжуд ва жамоа 7-ўринни эгаллаб турибди.
Суперлига
13-тур баҳслари
28 июнь, жума
«Динамо»—«Бунёдкор» 1:2
Голлар: 0:1 — 29 Миржаҳон Мираҳмадов, 1:1 — 64 Санжар Баратов, 1:2 — 87, пенальти, Хуршид Ғиёсов«Динамо»: Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Азимов, Қадамбой Нурматов (Низомжон Норов, 84), Сардор Эминов, Жасур Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов, Обиджон Ҳакимов (Санжар Баратов, 55), Шоҳрух Абдураҳмонов
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Бобур Фарҳодов, 65), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Санжар Рихсибоев, 56), Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов (Владислав Нуриев, 87)
Огоҳлантиришлар: Ҳакимжон Аъламхонов (9), Суҳроб Иззатов (37), Анвар Ғофуров (89), Бобур Фарҳодов (90+2)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)