Ўзбекистон темир йўллари Тошкентда шаҳарсозлик ишлари, хусусан ер усти метро линиялари қурилиши олиб борилаётгани пойтахт аҳолисига айрим ноқулайликлар туғдираётганига муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бундай норозилик айни пайтда Сергели туманнинг «Чоштепа» маҳалласи аҳолисида кузатилмоқда. Сабаби, уларнинг уйлари метро линиялари қурилишига яқин жойлашган.
«Таъкидлаш жоизки, Сергели тумани аҳоли зич жойлашган туманлардан бири бўлиб, қолаверса бу ерда янги кўп қаватли уйларнинг (яқин келажакда 500 та) қурилиши ва шаҳар агломерациясининг кенгайиши туфайли аҳолининг жамоат транспортига бўлган талаби юқори бўлиши кутилмоқда. Ер усти метро линиясининг қурилиши нафақат йўловчилар ташиш хизматини яхшилайди, балки шаҳар автомобиль йўлларининг тирбандлигининг олдини олади ҳамда экология ва атроф-муҳитни яхшилашга ёрдам беради», — дейилади компания баёнотида.
Изоҳ (0)