Facebook ижтимоий тармоғининг Денис Ларичкин исмли фойдаланувчиси «Potribitel.uz» гуруҳига Оҳангарон шаҳридаги дарахтлар сабабсиз кесилаётгани тасвирланган суратларни жойлаштирди.
«Барчасини чопишмоқда. Оҳангарон шаҳри 2-даҳа, 9, 10, 11… уйлар. Юзларини яширишмоқда. Машина номерлари Жиззах вилоятиникига тегишли. Эртага ҳаммасини охиригача чопишга ваъда беришди. Айтишларича, осма симларга халақит бермоқда экан. Илтимос, буни тўхтатинглар. Ҳеч бўлмаса улар қонун доирасида иш кўраётганликларини текширинглар», — деб ёзади Денис.
Изоҳ (0)