Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари гўшт қиймалагич ичига қўли кириб қолган болакайга ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Бухоро вилоятида яшовчи 2 ёшли болакайнинг қўли эҳтиётсизлик туфайли гўшт қиймалагича тиқилиб қолган.
Фавқулодда тиббий ёрдам кўрсатиш марказининг жарроҳ бўлимига зудлик билан олиб келинган боланинг қисилиб қолган бармоқларини жароҳатсиз чиқариб олиш бўйича тиббий ходимлар ҳамда қутқарувчиларнинг ҳамкорликдаги ўта эҳтиёткорлик ва маҳорат билан амалга оширган ҳаракатлари натижасида электр гўшт қиймалагич махсус мосламалар билан кесиб олинди.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида боланинг қўли мосламадан чиқариб олинди.
Изоҳ (0)