Ўзбекистонда акредитациядан ўтган 27 хорижий элчихоналарнинг ҳарбий атташелари Мудофаа вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик режасига асосан Шарқий ҳарбий округнинг Қўқон гарнизонида бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Меҳмонлар экскурсияни Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасини зиёрат қилишдан бошлади. Сўнг ҳарбий атташелар ва уларнинг ёрдамчилари Қўқон гарнизонидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Улар бу ерда Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирилган.
Хабарда айтилишича, ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий ўқув синфлари ва машғулот майдончалари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Изоҳ (0)