Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 22 июнь куни Польшанинг Остров Мазовецки шаҳри яқинидаги автомобиль йўлида Ўзбекистон фуқаролари А.М ва Ж.Ж. иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унинг оқибатида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Остров Мазовецки шаҳри полицияси ахборотига кўра Ўзбекистон фуқароси, автомобиль ҳайдовчиси А.Мга нисбатан «икки кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш» айблови эълон қилиниб, уни судга қадар тергов изоляторига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Йўловчи, Ўзбекистон фуқароси Ж.Жга тиббий ёрдам кўрсатилиб, у гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.
Элчихона вазиятни назоратга олган.
Изоҳ (0)