• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирама кунлари туш пайтида кўчага чиқмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ҳарорати кескин кўтарилган ҳозирги мавсумда эҳтиёткорлик чораларини кўришни тавсия қилди, деб ёзади UZ24. Вазирликнинг тавсиялари қуйида келтирилади.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Ёз фаслида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шундай вазиятларда инсонлар салқин жойда ҳордиқ чиқаришади, офтоб урмаслиги учун турли усулларни қўллай бошлашади. Хўш, иссиқ ҳарорат таъсиридан қандай сақланишимиз, бу мавсумда қандай кийинишимиз ва овқатланишимиз лозим? Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирилиги қуйидагиларни маълум қилди.

    Вазият назоратимизда бўлади

    Ёз фаслининг бошланиши, айниқса, энг иссиқ давр «чилла»нинг кириб келиши мамлакатимиз аҳолиси учун бироз ноқулайликларни келтириб чиқаради. Боиси серқуёш ўлкамизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, жанубий вилоятларда +45, +50 даражагача етади.

    Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ кунларида зарурат сезганда республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ва 180 га яқин туман ва шаҳар бўлимлари хамда 2460 та тез тиббий ёрдам бригадалари орқали туну кун тез, сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин. Мазкур даволаш муассасалари малакали мутахассислар ва зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, ҳар бир туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида «Ишонч телефон»лари фаолият кўрсатмоқда.

    Аввало бошни асранг!

    Таъкидлаш жоизки, жазираманинг бундай кунларида, аввало, бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамиятга эга. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин. Бунинг оқибатида тана ҳароратининг кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пулс тезлашиши, юракнинг тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.

    Нима тановул қилган маъқул?

    Таббийки, иссиқ кунлари кўп миқдорда сув ичиш организм фаолиятини яхши ишлашга ва сув-туз балансини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Аммо бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув эмас, аксинча, оддий ичимлик сувини истеъмол қилиш керак. Шунингдек, иссиқ кунда ёғли гўшт маҳсулотлар истеъмолини камайтириб, енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолини кўпайтириш мақсадга мувофиқ. Қолаверса, мева ва сабзавотлар ҳам организмда яхши сингиб, ички аъзолар фаолиятини нормаллаштиришга ёрдам беради.

    Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ёз кунларида хиёбон ва кўча ён атрофларида қўлбола усулларда тайёрланиб, истеъмол учун чиқарилган турли шарбат, айрон, гўжа ҳамда шу турдаги маҳсулотларни харид қилмаган маъқул. Боиси кун давомида қуёш нури тушиб турган ҳамда истеъмолга яроқлилик белгиси мавжуд бўлмаган бу турдаги маҳсулотлар саломатлик учун ўта хавфли бўлиб, турли нохуш вазиятларни келтириб чиқариши мумкин.

    Қандай кийиниш керак?

    Ёз кунлари табиий матодан тикилган, ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган ҳамда кенг тикилган кийимларни танлаш мақсадга мувофиқ. Чунки улар терини нафас олишига имкон яратади ҳамда тана ҳароратининг кўтарилиб кетишига тўсқинлик қилади. Қолаверса, жазирама кунда бош кийим кийиб юриш ҳам мақсадга мувофиқ.

    Туш пайтида кўчага чиқманг!

    Маълумки, қуёш нури 12:00 дан 16:00 гача жуда ҳам фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқмаган маъқул. Аммо вазият келиб чиқиб, шу вақт оралиғида ташқарига чиқиш тўғри келса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан сақлашга ҳаракат қилиш даркор.

    26.06.2019, 11:49   Изоҳ (0)   29638
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё ҳокими ўз шахсий муаммосини жамият муаммоси даражасига кўтарётганларни танқид қилди

    26.06.2019, 11:15

    Ҳарбий оркестрлар фестивали: 200 дан ортиқ ҳарбий созандалардан «Ёшлар куни»га совға (видео)

    26.06.2019, 11:03

    Тошкентда учта хонадонда йирик ёнғин содир бўлди

    26.06.2019, 10:46

    Самарқандда Дамас ғилдираги қудуққа кириб кетиб ағдарилди

    26.06.2019, 10:44

    Алишер Қодиров: Депутат Кабул Дусовнинг аёллар ва ёшлар масаласига оид шахсий фикрларини қоралайман

    26.06.2019, 08:41

    Тошкентдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонаси 33 млн долларга баҳоланди

    26.06.2019, 08:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.