Колорадода ёзги тенгкунликда қор ёғди. Forum Daily’нинг ёзишича, айрим жойларда қор қоплами қалинлиги ярим метрдан ошди.
Хабарда айтилишича, 21 июнда Steamboat курортида денгиз сатҳидан тахминан 2 километр баландликдаги ҳудудда кун давомида ёққан қор қалинлиги қарийб 20 сантиметрга етган. Денвердан тахминан 250 километр шимоли-ғарбда жойлашган Stimbot-Springs курорти бундай ажойиб табиат ҳодисасини «ёзги қор», деб номлади.
Қорли об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш 23 июндан бери амал қилган, лекин бу пайтда курортда ҳаво сезиларли даражада илиб, қуёш қор уюмини эритиб юборган.
https://twitter.com/i/status/1142841934395973634
Миллий метеорологик хизмат хабарига кўра, бу ҳафтада шаҳарда Цельсий бўйича 27,7 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)