Тошкент шаҳри Яшнобод туманида инсон ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
24 июнь куни тахминан соат 3.50 да Яшнобод туманидаги Мирзо-Улуғбек – Maxтумқули кўчалари кесишмасида Nissan Maxima русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Татьяна Т. пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ўтиб кетаётган 27 ёшли Бобур Кни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи маст ҳолда катта тезликда ҳаракатлангани ЙТҲга сабаб бўлган.
«Тошкент шаҳар ИИББ марҳумнинг яқинларига чин дилдан таъзия изҳор этади. Ҳурматли ҳайдовчилар! Маст ҳолатда автомобиль бошқара туриб сиз нафақат ўзингизни, балки атрофдагиларнинг ҳам ҳаётларини хавф остига қўясиз. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)