Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 24 июнь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳри ҳарбий қисми ҳудудидаги портлашлар натижасида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас. Бу Туркистон вилояти бўйича Фавқулодда вазиятлар департаменти томонидан тасдиқланди.
Хабарда айтилишича, вазият Бош консулхона назоратига олинган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (тел.: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.
Изоҳ (0)