Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги ҳарбий шаҳарча ҳудудида илк бор ҳарбий маҳалла ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Айни пайтда Амир Темур номли маҳаллада 300 дан ортиқ ҳарбий хизматчи оиласи истиқомат қилмоқда. Президент томонидан илгари сурилган 5 ташаббус ҳам ушбу ҳудудда амалётга татбиқ қилинмоқда.
«Ҳаммадан ҳам болажонларнинг севинчи ичига сиғмайапти. Боиси энди улар уйи яқинидаги санъат, спорт ва компьютер саводхонлиги бўйича тўгаракларда билимларини ошириши мумкин. Зиё маскани бўлган кутубхона эса аллақачон мутолаага ошно ёшлар билан гавжум бўлиб улгурган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)