• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенаторлар «Туризм тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади

    Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлиси «Туризм тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири муҳокамасидан бошланди, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳужжат туристик фаолиятни давлат томонидан тартибга солишнинг ҳуқуқий ва институционал базасини шакллантириш, миллий туристик маҳсулотни ички ва жаҳон бозорларида танитишга кўмаклашиш, саёҳат индустриясини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилди.Қонунда мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилади.

    Туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, солиқ ва божхона имтиёзларини белгилаш, янги иш ўринлари ташкил этиш, инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, туристик зоналар ва туристик кластерларнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш каби йўналишлар шулар жумласидандир.

    Бу соҳада Вазирлар Маҳкамаси ваколатларига ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва уни рўёбга чиқаришни мувофиқлаштириш, туристик зоналар, туристик кластерларни ташкил этиш ва уларда туризм соҳаси субъектлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш, хизматларни сертификатлаштириш, туристлар ва экскурсантларни суғурта қилиш, уларга тиббий, ҳуқуқий ҳамда бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш тартибини белгилаш, бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш, туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш, меҳмонхона хизматларини, туроператорлар ва турагентлар хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш каби вазифалар киради.

    Қонун нормаларида туризм соҳаси субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилиш устуворлиги, туризмни барқарор ривожлантириш ва бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туризм соҳасида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш, туризм соҳасида ошкоралик ва очиқлик каби асосий принциплар белгиланмоқда.

    Бундан ташқари, Қонунда халқаро ва ички туризм шакллари, шунингдек маданий-тарихий, зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, ишбилармонлик, ижтимоий, спорт, тиббий, ёшлар туризми, агротуризм каби саёҳат турлари мустаҳкамланмоқда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг туризм соҳаси тадбирларидаги иштироки механизмлари белгиланмоқда, улар туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, жамоатчилик назорати, бу соҳада таклифлар киритиш, давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишдан иборат.

    Ушбу ҳажжат мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни ривожлантиришга, пировардида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга кўмаклашиши қайд этилди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    21.06.2019, 14:59   Изоҳ (0)   18008
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент Бош вазир ўринбосарлари ҳақида: Ҳаммаси ғўддайиб юради, лекин бир ишни қойиллатмайди

    21.06.2019, 14:49

    Президент: Аввал ҳокимларга хорижга чиқиш мумкинмас эди. Ҳозир ҳеч қандай тақиқ йўқ

    21.06.2019, 14:39

    Сергелида икки ёшли гўдак 4-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлди

    21.06.2019, 14:15

    Қорақалпоғистондаги Устюрт платосининг бетакрор манзаралари (фото)

    21.06.2019, 14:11

    Президент Сурғил нефть-газ лойиҳаси доирасида 80 миллион доллар пора олингани ҳақида гапирди 

    21.06.2019, 14:07

    Шавкат Мирзиёев сенаторларга: Галстугингизни ечиб, ҳар ой бир туманга боринг

    21.06.2019, 13:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.