Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида сўзлаган нутқида мамлакатнинг ҳар бир соҳасида коррупция авж олганини таъкидлади, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.
Хусусан, давлат раҳбари нефть-газ соҳасидаги йирик лойиҳалар коррупция асосига қурилганини маълум қилди.
«20 йил давомида нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларнинг 50 фоизи пора билан бўлиб келган.Биргина Сурғил нефть-газ лойиҳаси доирасида бир амалдор 80 миллион доллар олган! 80 миллион-а! Халқни ким ўйлайди?», — дейди президент.
Изоҳ (0)