Ўзбекистон Президенти Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида сўзлаган нутқида бугун дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганини айтиб ўтди, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.
«Ўзбекистонда шу пайтгача ҳокимларга чет элга чиқиш мумкинмас эди. Мен эса уларни хорижий давлатларга юборяпман. Нимага? Улар кўрсин, ўргансин деяпман.Бизни ҳеч ким танимас эди. Бугун бизни танишяпти. Жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистонга нисбатан муносабат ўзгаряпти, биздан ташаббус, таклифлар кутиляпти.
Ўзим ҳам ҳар сафар хорижий давлатга сафар қилсам, бир дақиқа вақтни ҳам бесамар кетказмайман. У ердагиларни Ўзбекистондаги вазиятдан хабардор қилай, шароитлар билан таништирай дейман. Ўзим билан борган одамларни ҳам қийнайман, ишлашини талаб қиламан, уларга ҳам осон эмас», — дейди президент.
Изоҳ (0)