Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Венесуэла президенти Николас Мадуро ўтган йили ўзига қарши уюштирилган суиқасд учун 20 миллион доллар тўланганини маълум қилди. «Коммерсантъ»нинг хабар беришича, суиқасд уюштириш ташкилотчиси сифатида у яна мухолифатчи Хулио Борхесни кўрсатди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Суиқасд қилишга қаратилган 4 августдаги ҳаракатлар учун 20 миллион доллар ваъда қилинган», деган ҳарбийлар олдида сўзга чиққан Мадуро. Унинг нутқидан олинган парча президентнинг Twitter’даги саҳифасида ҳам келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Николас Мадурога нутқ сўзлаётган пайтда портловчи мослама ўрнатилган иккита дрон орқали ҳужум қилишга уринишган, лекин бу амалга ошмаган. Президент қўриқчиларидан бўлган мерганлар учиб келаётган дронни уриб туширган.

Шундан сўнг Венесуэла президенти суиқасдда Колумбия ва муҳолифатни айблаган. Суиқасдда гумонланган шахс ўз жонига қасд қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада аёл ўзини ИИБ биноси олдида ёқиб юбормоқчи бўлди
Дунё
Америкаликлар «Қора жума»да онлайн харидларга рекорд даражада кўп пул сарфлади
Маҳаллий
Тошкентда маданият уйи ёнгани рад этилди. У ерда ходимлар шашлик пишириш учун кўмир ёққан (видео)