Huawei асосчиси Жен Чженфей компания АҚШ томонидан жорий этилган санкциялар оқибатига бардош бера олишини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, АҚШ томонидан Huawei’нинг қора рўйхатга қўшиб қўйилиши компаниянинг Хитой бозоридаги фаолиятига таъсир кўрсатмаган.
Шунингдек, Чженфейнинг қўшимча қилишича, компаниянинг 2019 йилдаги даромади 100 миллиард долларга етади. «Huawei худди қақнус каби кулдан қайта тирила олади», — дейди компания раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Америка Савдо вазирлиги Хитойнинг йирик IT-гиганти бўлмиш Huawei мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда деган айблов билан компанияни «қора рўйхат»га қўшиб қўйганди.
Изоҳ (0)