Жорий йил 14 июнь куни нуфузли халқаро рейтинг агентликларидан бири Fitch Ratings Тошкентга барқарор прогонозли «BB-» суверен кредит рейтингини тақдим этди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Бу пойтахтнинг мазкур йўналишдаги илк халқаро эътирофидир. Fitch Ratings агентлигининг МДҲ ва Қора денгиз бўйича минтақавий раҳбари Дмитрий Сурков томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга барқарор прогнозли «BB-» суверен кредит рейтингини тасдиқловчи сертификат топширилди.
Сурковга кўра, ушбу халқаро даражадаги эътироф Тошкентнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади, пойтахт иқтисодиёти барқарор ривожланаётганини тасдиқлайди.
Изоҳ (0)