Тошкентда 2019 йилнинг беш ойи давомида 379 та ёнғин содир бўлган. Натижада 9 киши ҳалок бўлган, 16 киши оғир тан жароҳати олган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, биргина 16 июнь куни пойтахтда 15 та ёнғин содир бўлган.
Бундай фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шаҳар раҳбарияти томонидан шу куниёқ тадбир ўтказилган. Унда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш муҳимлигига эътибор қаратилган.
Изоҳ (0)