Тошкентнинг Учтепа туманида яшовчи 23 ёшли С.I. ва расмий никоҳсиз рафиқаси 26 ёшли Г.Т. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2018 йил 26 октябрь куни дунёга келтирган ўғлини, таниши 27 ёшли С.I. исмли аёлга 9 000 долларга сотаётганида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 2019 йил 17 июнь куни содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)