Суриядан қайтарилган сурхондарёлик 3 нафар аёлнинг 2 нафарига ҳозирда тиббий, психологик ва социологик ёрдам кўрсатилмоқда, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Вилоятга келтирилган 1 нафарига эса кўп қаватли уй-жойдан барча шароитларга эга 2 хонали квартира ажратилди. Марҳум турмуш ўртоғининг уйидан унинг шахсий буюмлари олиб келиб берилди.
Боғча ёшидаги катта фарзанди мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. Фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланди. Замонавий тикув машинкаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа совғалар топширилди.
«Менга кўрсатилаётган меҳр, ҳурмат-эҳтиромдан бошим кўкка етди. Президентимизга катта раҳмат. Бошқа юртдошларимиздан биз қилган хатоларни такрорламасликларини сўрардим», – дейди уй берилган аёл.
Изоҳ (0)