Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи 30 ёшли М.Т. исмли аёл Чиғатой маҳалласида яшовчи 31 ёшли М.Н. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал сабаб унга пичоқ билан жароҳат етказди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 2019 йил 18 июнь куни содир бўлган.
Оқибатда М.Н. касалхонага ётқизилган. М.Т. ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)