«Милан» келаси мавсум Европа Лигасида иштирок этишдан бош тортмоқчи, дея хабар берди Corriere della Sera.
Италия клуби УЕФА билан келишувга эришишга яқин турибди. Унга кўра, «россонерилар» ташкилотдан Еврокубокларда иштирок этишдан бош тортиш эвазига молиявий фейр-плей қоидалари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш учун вақт сўраган.
Бир йил муқаддам «Милан» Спорт арбитраж судига УЕФАнинг клубни Еврокубоклардан четлатиш бўйича қарорига эътироз билдирганди. Жамоа қарорни кечиктирди ва Европа Лигасида иштирок этди.
Маълум бўлишича, томонлар тез кунларда келишувга эришади. Бундай ҳолатда «Милан» Европа Лигаси гуруҳ босқичидаги ўрнини «Рома»га бўшатиб беради, «Торино» эса мусобақанинг саралаш босқичида иштирок этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)