• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Фазодан бизга ким радиотўлқин узатади?

    Фазодан келган радиотўлқинлар ўз вақтида кўп шов-шувларга сабаб бўлган эди. Аммо бугунги кунга қадар олимлар сигналларнинг табиатини ўрганишга муваффақ бўлмади. Republic нашри олимларнинг асосий гипотезаларини келтириб ўтади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2007 йилда Ғарбий Виржиния университети Гравитацион тўлқин ва космология тадқиқот марказининг физика ва астрономия фанлари профессори Дункан Лоример ҳамкасблари билан илк марта номаълум фазовий ҳудуддан келган бир неча миллисонияли сигнал тўлқинини ушлашга муваффақ бўлди. Эндиликда қисқа радиосигналлар замонавий астрофизиканинг асосий ечимини кутаётган вазифаларидан бири ҳисобланади. Сигналларни ким ёки нима узатади?

    Тасодифий топилма

    Радиотўлқинларни илк марта учратиш 1967 йилда кашф этилган космик гамма тўлқинларга кўп томонлама ўхшаш бўлган: уларни ҳам фақат бир марта учратишган (ўхшаш чақнашлар ҳеч қандай спектр диапазонида аниқланмаган) ва сигналнинг манбасини топишолмаган. Уларнинг номаълум манбасини орадан икки йил ўтиб маълумотлар жамланмасини таҳлил қилиб белгилаш имкони бўлди.

    Биринчи радиотўлқин – FRB 010724 Австралиянинг «Паркс» расадхонасида телескопнинг архив маълумотларини қайта ишлашда аниқланди. Унда радиопульсарларни (ерда даврий тўлқин шаклида рўй берадиган импульсли радио нурланиш манбалари) тадқиқ қилиш учун 64 метрли антенна ўрнатилди.

    Лоример кашф этилганидан уч йил ўтиб бир нечта радиотўлқин пайдо бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бироқ маълумотларни қайта текшириш топилган сигналлар ерга оидлигини кўрсатди. Ушбу англашилмовчилик сабаб илк Лоример кашфиёти ҳам қаттиқ танқид остига олинди – Суинберн технология университетининг Сара Бурк раҳбарлигидаги Америка ва Австралия олимлари 2001 йилда аниқланган сигнал ҳам ердан келганини тасдиқлади.

    2013 йилда Манчестер университети астрофизиклари тўртта янги радиотўлқин ҳақида хабар берганда вазият кескин ўзгарди. Олимлар яна бир бор ушбу сигналларнинг ташқи оламдан эканлигини таъкидлай бошлади ва кейинги ойларда уларнинг пайдо бўлганини исботловчи ўнлаб далилларни мисол келтирди: оқ митти қора туйнукда буғланиб кетувчи вариантлардан астероидлар тушадиган ягона осмон жисмларигача ўрганиб чиқди. Бироқ энг асосийси, олимлар фазода бир вақтнинг ўзида минглаб радиотўлқинлар содир бўлади, шунчаки биз уларни ҳали қандай ушлашни билмаймиз.

    Ташқи олам цивилизацияси

    «Ушбу радиотўлқинларнинг аниқ онг орқали ёки табиий содир бўлиши табиати маълум эмас ва ҳатто тушунарсиз. Агар табиий йўл билан рўй берган бўлса ҳам бу табиатдаги янги ҳодиса ҳисобланади, шу сабаб биз бундай радиотўлқинларни қайд этмаганмиз. Бироқ ушбу ҳодисалар цивилизациядан ташқари эмас», – дейди МДУ физика факультети доценти Владимир Сурдин.

    Сурдиннинг таъкидлашича, ўзга сайёраликлар учун ҳам Ердан борган сигналлар тушунарсиз туюлади. Гап шундаки, коинотга Ер сайёрасидан фақат ҳарбий радиолокаторлар боради. Уларда ҳеч қандай кодланган ахборот бўлмайди.

    Калифорния университетининг Breakthrough Listen лойиҳаси тадқиқотчилари компьютерни ўрганиш ёрдамида радиосигналларни текширишга қарор қилди. Breakthrough Listen лойиҳаси SETI (ташқи олам цивилизациясини қидириш бўйича лойиҳанинг умумий номланиши) гуруҳига киради. Нейротармоқ худди шу тамойил бўйича ишлайди, яъни сунъий онг тасвирни таснифлайди (сигирни стулдан ажратишни ўрганади) ва қидириш натижаларини оптималлаштиради. Сунъий онг 72 та тезкор радиотўлқинни маълумотлар қаторида идентификациялайди. Стандарт компьютер алгоритмлари тўпламда жами 21 та радиотўлқинларни топа олди. Ҳозирда олимлар маълумотлар таҳлили устида иш олиб бормоқда.

    Бироқ ташқи олам онги версияси кўплаб танқидларга сабаб бўлади. П.К. Штернберг номидаги давлат астрономия институти етакчи илмий ходими Сергей Поповнинг таъкидлашича, ҳар куни коинотда минглаб радиотўлқинлар содир бўлади, ҳар куни минглаб ахборотсиз сигналларни узатиш эса бу шунчаки энергияни беҳудага сарфлашдир.

    «Бунга фақат ақл бовар қилмайдиган ташқи олам цивилизацияси қодир», – дейди Попов.

    Нейтрон юлдузлар

    Кўпчилик олимлар радиотўлқин чиқарадиган осмон жисмларини аниқлашга ҳаракат қилди. Гипотезалардан бири магнетарийлар – кучли магнит майдонига эга нейтрон юлдузларни кўрсатди. Ушбу объектларнинг диаметри 30 километрдан ошиқ, лекин кўпининг вазни Қуёш оғирлигидан ошади. Нўҳатдай магнетарий материясининг вазни 100 миллион тоннага яқин – бу ҳаддан зиёд зичлик натижасидир. Бундан ташқари, магнетарийлар ўз ўқи атрофида жуда тез айланади (бир сонияда бир неча айланиш).

    Поповнинг сўзларига қараганда, магнетарийларнинг кучли магнит майдони катта энергияни таъминлайди. Бу жуда қисқа вақт ичида жуда кўп миқдордаги энергия ажратиш имконини берувчи радиотўлқинлар учун мукаммал манба ҳисобланади. Попов илмий тадқиқотида радиотўлқинларнинг тезлик суръати бутун оламнинг узоқ бурчакларида пайдо бўладиган магнетарийларнинг тезлик суръатига мос келади.

    Радиотўлқинлар пайдо бўлиши ҳақидаги иккинчи ғоя радиопульсарлар билан боғлиқ. Бу нейтрон юлдузларнинг яна бир кўриниши. Уларни магнетарийлар билан ўз ўқи атрофида бир хил тезликда айланиши бирлаштириб туради. Бундан ташқари, радиопульсарлар энг аввало, ўртача бир неча миллисония давом этадиган гигант импульслар манбаси ҳисобланади. 1970-йиллар ўрталарида олимлар икки мингдан ортиқ радиопульсарларни аниқлашди. Поповнинг таъкидлашича, ушбу гипотезага мувофиқ, мазкур осмон жисмлари параметрининг ўзгариши импульсларнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Импульслар қанча кучлироқ бўлса, улар шунча тезкор радиотўлқинга ўхшайди.

    Муаммо шундаки, олимлар ушбу икки гипотезадан ҳеч бирини текшира олмайди, чунки магнетарий ҳам, радиопульсарлар ҳам Ер сайёрасидан жуда узоқда жойлашган. Бундан ташқари, радиотўлқинлар кўп учрайдиган ҳодиса бўлиб, коинотда ҳар куни минглаб шунга ўхшаш чақнашлар рўй бериши мумкин. Айни вақтда биз барча сигналларни кузатиш ва ишончли сигнал манбаларини аниқлаш учун етарлича технологияга эга эмасмиз (осмоннинг бир қисмида радиотўлқинлар магнетарийлар билан бир қаторда жойлашган, бошқа тарафдан эса радиопульсарлардан узоқ бўлмаган жойда ер олган).

    2018 йил май ойида учинчи назария пайдо бўлди. Хитойнинг Нанкин университети тадқиқотчилари тезкор радиотўлқинлар «ғалати юлдузлар»дан чиқади деб тахмин қилмоқда. Астрофизиклар остида кваркларнинг уч туридан иборат комбинациялар бўлган нейтрон юлдузлар турини санаб ўтди. Тахмин қилинишича, ушбу кварклардан ташкил топган материя турғун ва паст энергетик ҳолатда. Баъзан унда нейтронлардан ташкил топган адронли материя ҳосил бўлишни бошлайди. Янги моддалар ер остидан чиқади ва юлдуз юзасида қобиқ ҳосил қилади. Вақт ўтиши билан ушбу қобиқ оғирлашиб бораверади ва бузилишни бошлайди. Қобиқ бўлмаса, бундай нейтрон юлдузлар жуда қисқа вақт мобайнида электр-позитрон жуфтликнинг манбасига айланади ва электромагнит майдон ҳосил қилишни бошлайди. Бу электронлар тезлигини ёруғлик тезлиги даражасида тезлаштиради. Қисмлар ҳаракатланади ва радиотўлқинлар чиқаради ва натижада Ерда тезкор радиотўлқин етиб келгани қайд этилади.

    Жавоб топилдими?

    Сергей Поповнинг айтишича, радиосигналлар ҳодисаси фаннинг ечилмаган қирраси бўлиши мумкин эмас. Шунга қарамай, Лоример FRB 010724 ни рўйхатдан ўтказганидан буён ўнлаб олимлар ушбу масала ечими устида бош қотирмоқда ва албатта бир кун бунинг ечимини топади.

    Биринчи радиотўлқин ушланган «Паркс» расадхонаси ушбу ҳодисани асосий тадқиқот объекти сифатида ўрганишда давом этмоқда. Астрономлар сигналларни қидиришдаги муваффақиятлар радиотелескоп ўлчамига боғлиқлигини тушунди. Шунингдек, радиотўлқинларни Канада ва Хитойдан ҳам кузатишмоқда. Британия Колумбиясида тадқиқот CHIME (Canadian Hydrogen Intensity Mapping Experiment) радиотелескопида олиб борилмоқда. Телескоп осмоннинг ярмидан кўпини сканерлашга ва ҳар куни ўнлаб тезкор радиотўлқинларни аниқлаш имконини беради.

    Дунёдаги йирик радиотелескоплардан бири – Пуэрто-Рикода ўрнатилган 300 метрли «Аресибо» радиотўлқинларни аниқлашдаги энг ишончли техника ҳисобланади. Обсерватория радиоастрономия, Ер атмосфераси физикаси соҳасида тадқиқотлар олиб боради, шунингдек, Қуёш тизими объектлари радиоўчоқларини кузатиш билан ҳам шуғулланади. «Аресибо» ёрдамида амалга оширилган кўплаб кашфиётлар пульсарларга – биринчи жуфт пульсарларни аниқлашга, бир сонияда 642 марта тезликда айланадиган пульсарни топишга, шунингдек, Қуёш тизими чегараларида топилган илк сайёра пульсарини ўрганишга боғлиқ.

    19.06.2019, 19:32   Изоҳ (0)   81019
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда тахминан 100 миллион йиллик динозавр излари топилди

    17.06.2019, 11:21

    Антарктидада пайдо бўлувчи аномалия сабаби аниқланди

    14.06.2019, 12:47

    Мексика кўрфазида «ўлик зоналар» ҳудуди кенгайиб бормоқда

    14.06.2019, 09:20

    Ўзбекистонлик олимлар момақаймоқдан каучук олиш йўлини яратиб, Британия мукофотини қўлга кириди

    12.06.2019, 10:12

    Филиппинда кенгуру каби сакрайдиган каламуш тури аниқланди

    09.06.2019, 14:14

    Хитойлик олимлар Хайнань ороли ҳудудидан кит ва дельфинларнинг камёб турини аниқлади

    05.06.2019, 02:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Иқтисодиёт ва педагогика университетида контракт 10 млн сўмдан бошланади


    Ҳар куни илҳомланмоқлик учун. Нeга ASUS ProArt P16 ижодкорлар учун энг керакли восита?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz Қашқадарё вилоятидаги йирик офислардан бирини тўлиқ янгилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    1Lubricants — Mobilʼнинг расмий дистрибютори мижозлар учун Туркиядаги ExxonMobil заводига экскурсия уюштирди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Лайфстайл | 11 май, 19:50

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.