Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Қозоғистон вилоятида жойлашган туристик базаларнинг эгалари сурбет айиқлардан шикоят қилди. Шу каби турбазалардан бирига айиқ уч кун давомида уч маротаба ташриф буюриб, дам олувчиларнинг овқатларини еб қўйди, деб хабар беради Tengrinews.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

«Уч кун ичида уч маротаба келди. Шу ерда яшаяпти деса ҳам бўлади. Ҳеч кимдан ва ҳеч нимадан қўрқмайди. Унга қарши чора топа олмаяпмиз. Айиқ қонун ҳимоясида. Дам олувчиларни ким ҳимоя қилади?! Масканимизга ташриф буюрадиганлар сони камайиб кетмоқда», — дейди шу каби масканлардан бирининг эгаси Сергей Третьяков.

Шарқий Қозоғистон вилояти Табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Мурат Кусаинов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳозирда айиқларни отиб ташлашга рухсат олиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times
Маданият
Мусиқий чартларни «портлатган» альбом, 4-фарзандини кутаётган оила ва 3 марта турмушга чиққан Бритни Спирс: 2022 йилда Голливуд юлдузлари ҳаётида содир бўлган қуво...
Дунё
Глобал электрон тижорат бозори 2022 йилда 5,8 трлн долларга етиши кутилмоқда