Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманганда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширувчи ходимлари иштирокидаги ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари биринчи йиғини якунланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

Илк ўқув йиғини битирувчилари хамда иккинчи ўқув йиғини қатнашчилари иштирокидаги тантанали маросимда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустамжон Ҳатамов сўзга чиқиб, ташкил этилган ўқув-амалий курслар натижасида Нукус шаҳрида жорий йилнинг икки ойи давомида жиноятлар 41 фоизга камайишига эришилгани ҳамда мавжуд 59 та маҳалладан 46 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаганини айтиб ўтди. Наманган вилоятида ҳам тез фурсатларда ушбу ўқув курслардан кутилган натижага эришиш учун ходимлар эгаллаган билимларини амалиётда мунтазам қўллаши лозимлигини таъкидлади.

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

Бадиий қисмдан сўнг маросимга ташриф буюрган меҳмонлар ўқув курси иштирокчилари учун яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида ўқув биносига ташриф буюрди. Рустамжон Ҳатамов ходимларга ажратилган ётоқхона, кутубхона, ўқитувчилар хонаси, видеоконференсия заллари хамда дарсхоналардаги қулайликлар билан танишиб, бу борада таклиф ва тавсияларини берди.

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

Ўқув курси иштирокчилари учун ҳарбий қисм ҳудудида барча қулайлик ва шароитлар яратилган. Бундан кўзланган мақсад эса ходимларнинг маънавий, ақлий, жисмоний ва жангавор салоҳиятини оширишдан иборат.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда