• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд тўлиқ туризм шаҳрига айлантирилади. Вилоят ҳокимлиги ва ташкилотлар тарихий жойдан бошқа ерга кўчирилади

    18 июнь куни Самарқанд вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва журналистлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят ҳокими сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларида Самарқанд билан боғлиқ турли гап-сўзларга ойдинлик киритиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтди.

    Фото: Бахтиёр Мустанов

    Фото: Бахтиёр Мустанов

    – Биз оммавий ахборот воситалари билан яқин алоқада бўлишимиз керак, дея сўз бошлади Эркинжон Турдимов. – Туман ва шаҳар ҳокимларига журналистлар учун ҳеч қандай тўсқинлик қилмасликни, улар учун барча эшиклар очиқ бўлиши ҳақида кўрсатма берамиз. Қолаверса, сайёр қабуллар ҳам ташкил қилиб, ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари туман ҳокимлари ва давлат ташкилоти раҳбарларининг телевидениеда чиқиш қилишини белгилаб қўйганмиз.

    1870 йилда қурилган Университет хиёбонида аҳолининг маданий дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида 1400 метр узунликка эга бўлган хиёбоннинг 180 метрида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

    – Йил бошида Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа масъул кишилар Туркиянинг Анқара шаҳрига хизмат сафарига бориб у ерда истироҳат боғлари ва хиёбонлар ташкил этиш, сақлаш бўйича тажриба ўрганиб келди. Ўз навбатида туркиялик мутахассислар Самарқандга келиб, ўз таклифларини билдирди. Шу асосида Университет хиёбонининг асл қиёфасини сақлаган ҳолда унга замонавий қиёфа бериш, аҳоли ва меҳмонлар ҳордиқ чиқарадиган кўркам масканга айлантиришга бел боғладик. Биз хиёбонни қиёфасини ўзгартирмаган ҳолда ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Хиёбондаги ҳар бир дарахт алоҳида рақамланиб паспортлаштирилади, — дейди Эркинжон Турдимов.

    Хиёбонда асосан коммуникация тизими тўлиқ янгиланади. Йўлаклар замонавий кўринишга эга бўлади. Тарихий кўринишга мос ўриндиқ ва ёритиш чироқлари ўрнатилади. Хиёбон ўртасидаги асосий йўлакка гранит тош терилиб, икки четдаги ҳозирги қумли йўлаклар ўрнида резинадан югуриш йўлакчалари ташкил этилади. Ҳудудда фойдаланилмай турган насос станцияси ўрнида замонавий ҳожатхона қуриш режалаштирилмоқда. Лекин бу борада ҳали якуний қарорга келингани йўқ. Энг яхши таклифлар ўрганилмоқда. Фаввораларни реконструксия қилиш кўзда тутилган.

    Шунингдек, хиёбонда ушбу маскан ким томонидан, қачон ташкил этилгани ва бошқа маълумотлар акс этган лавҳа, шаҳарнинг бош режаси ва соат жойлаштирилади. Шунингдек, Wi-Fi ҳудудлар ташкил этилади. Хиёбондаги ободонлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Хиёбоннинг дастлабки 180 метр қисмидаги ишлар якунлангач, кейинги қисмга ўтилади.

    Фото: Бахтиёр Мустанов

    Фото: Бахтиёр Мустанов

    Учрашув давомида Эркинжон Турдимов шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ташкил этиладиган, ободонлаштириладиган истироҳат боғлари ва хиёбонлари ҳақида ҳам маълумот берди. Хусусан, жорий йилда Сўғдиёна масканидаги ва Огаҳий маҳалласидаги хиёбонлар ҳам замонавий кўринишда ободонлаштирилади. Кимёгарлар шаҳарчасида янги истироҳат боғи ташкил этилади. Шаҳарнинг янги ташкил этилган Қорасув массивида ҳам истироҳат боғи ва стадион барпо этилади.

    – Алишер Навоий кўчасини ҳам туну кун пиёда сайр қилиш мумкин бўлган масканга айлантирамиз. Кўчанинг икки тарафида шунга мос хизмат кўрсатиш нуқталари, кўнгилочар масканлар ташкил этилади. Бу кўчанинг ҳам тарихий қиёфаси сақлаб қолинади. Самарқандни тарихий жозибасини сақлаган ҳолда сайёҳлик марказига айлантирмоқчимиз, — дейди Эркинжон Турдимов.

    Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, Самарқанд шаҳрининг 1123 гектар ер майдони тарихий, 1369 гектар ер майдони буфер зона ҳисобланади. Келгусида шаҳарда катта ўзгаришлар амалга оширилади. Шаҳарнинг тарихий қисмида сайёҳлар учун барча шарт-шароитлар яратилади. Вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар янги қурилаётган шаҳарга кўчирилади.

    – Биз босқичма-босқич шаҳарнинг инфраструктурасига ўзгартириш киритиб борамиз. Айни пайтда Қорасув массивида 14–16 қаватли уйлар қурилиш ишлари бошланган. Келгусида 30 қаватли бинолар ҳам қурилади. Сўғдиёна массиви ва Кимёгарлар қўрғонини боғлаб турувчи 6 километрли Нарпай кўчасида ҳам янги кўп қаватли уйлар қурилади. Шунингдек, Самарқанд туманининг катта магистрал йўли бўйлаб Нуробод туманига кетиш йўлида ҳам янги уйлар қурилади. Вилоят ҳокимлиги ва ташкилотлар шаҳарнинг тарихий қисмидан ана шу ҳудудларга жойлашади. Шаҳарнинг тарихий қисмида автомобиллар қатнови камайтирилиб, тезликни 30 километр соатдан оширмайдиган қилиб қўямиз. Албатта, бу ишлар босқичма-босқич амалга оширилади, — дейди Эркинжон Турдимов.

    Маълумотларга кўра, ўтган йил Самарқандга 355 минг сайёҳ келган. Бу йил 510 мингга яқин турист келиши кутилмоқда. Тарихий ва буфер зоналарда 9500 та турар жой, 1200 та нотурар жой объектлари бор. Ҳозирда шаҳарнинг бош режасини ишлаб чиқишда бу жиҳатлар инобатга олинмоқда.

    Эркинжон Турдимовнинг таъкидлашича, Самарқанд шаҳрида 2022 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити объектлари, шаҳардаги ариқлар атрофини ободонлаштириш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини ошириш масалалари юзасидан ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилади.

    18.06.2019, 19:06   Изоҳ (0)   20984
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президентнинг куёви жойлаган видео оммалашиб кетди ва самимий изоҳларни тўплади

    18.06.2019, 18:34

    Самарқанднинг Булунғур—Жомбой йўлида автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетди (фото)

    18.06.2019, 18:34

    Самарқандда фуқаро MAN юк машинасига солярка қуяётганида ёнғин юз берди

    18.06.2019, 18:25

    Maxсус сиртқи бўлимга нима учун квоталар эълон қилинмади, у ёпилдими?

    18.06.2019, 18:08

    Қаршидаги маҳалла масъулларига солиқ йиғиш мажбурияти юклатилгани ҳақидаги мақолага Қашқадарё вилояти ДСБ муносабат билдирди

    18.06.2019, 17:45

    Намангандаги давлат хизматлари марказида илк абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди

    18.06.2019, 17:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.