Германиянинг канцлери Ангела Меркель Украина президенти Владимир Зеленский билан Берлинда учрашган пайти ўта иссиқ ҳаво сабаб ўзини ёмон ҳис қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Зеленский 18 июнь куни Германия канцлери билан учрашиш учун Берлинга борди.
Хабарда айтилишича, бир дақиқа ичида Меркель титраганини яшириш учун қўлининг жойлашувини кўп бор ўзгартирган.
Унинг ёмон ҳолатга тушишига ўта иссиқ об-ҳаво сабаб бўлган дея тахмин қилинган. Берлинда учрашув пайти ҳарорат 30 даража иссиқ эди.
Кейинчалик эса Ангела Меркель нега ўзини ёмон ҳис қилганига изоҳ берди. Унинг айтишича, бунга сувсизланиш сабаб бўлган.
«Мен бир неча бутилка сув ичдим, ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман», — деди Меркель.
Изоҳ (0)