Индонезиянинг Ява ороли шимоли-шарқий соҳилида кема ҳалокатга учраши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, уч киши бедарак йўқолди, деб хабар берди «ТАСС».
Маҳаллий полиция вакили Франс Барунг Мангернинг сўзларига кўра, 18 июнда ҳалок бўлганлардан 13 нафарининг жасади топилган. Полициячи, шунингдек, яна уч нафар киши қидирилаётганини айтган. Умумий ҳисобда унча катта бўлмаган кема бортида тахминан 50 киши бўлган.
Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага кучли тўлқинлар ва кемага ортиқча юк ортилгани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)