Озарбайжон ғарбида жойлашган Акстафа тумани Беюк Кесик қишлоғидаги деҳқон бозорида содир бўлган отишмада тўрт киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа маҳаллий вақт билан тахминан 08:00 да содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органи маълумотларига кўра, Садихли қишлоғидан бўлган Элнур Сулейманов Калашников автоматидан ўт очган.
«Оқибатда қишлоқ аҳолиси Садихли Шаргия Мусаева, унинг икки нафар ўғли Навруз ва Шомиддин, шунингдек, шу қишлоқдан бўлган Аггел Зайнаб Жалилова ва яна уч киши оғир тан жароҳатлари олган», — дейилади хабарда.
Содир бўлган воқеа юзасидан жиноий иш очилган. Тезкор-қидирув ва профилактика чоралари натижасида Сулейманов ихтиёрий равишда милицияга таслим бўлган ва жиноят қуролини топширган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ (0)