Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин билан илк учрашувида россиялик ҳамкасбига Қрим ва Донбасс Украинанинг қисмлари ҳисобланишини айтган бўларди. У бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
«Путин билан биринчи марта учрашганигизда унга нима дейсиз?», деб сўрашган журналистлар Зеленскийдан. «Гапни Донбасс ва Қрим Украина эканлигидан бошлаймиз», деб жавоб қилган Украина президенти.
Украина етакчиси Қрим Украина таркибига қайтарилишига умид билдирган ва яриморолда кўп марта бўлгани ва уни яхши кўришини айтган. «Мен учун Қрим ҳар доим Украинанинг бир қисми бўлган ва шундай бўлиб қолади», деб қўшимча қилган Зеленский.
Унинг айтишича, Киевда Россияга қарши санкциялар Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети тикланмагунча кучда қолиши керак, деб ҳисоблашади.
Украина президентининг фикрича, санкциялар ҳудудни қайтаришга ва ўт очишни тўхтатишга ёрдам берувчи восита ҳисобланади. «Агар бу восита ишламаса, унда бу механизмни тўлдириш лозим», деб қўшимча қилган Зеленский.
Изоҳ (0)