«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга бир нечта гранд клублар қизиқиш билдирмоқда.
Ла Газзетта делло Спортънинг маълум қилишича, улар орасида «Наполи» ҳамда «Ювентус»дан ташқари «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳам бор.
Инглиз жамоаси колумбиялик трансфери борасида музокараларни бошлаб юборган неаполликлар билан рақобатлашмоқчи. «Қизил иблислар» бу борада мадридликларга таклиф билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Хамес 2 йил мобайнида «Бавария»да ижара асосида тўп сурди. Бироқ Мюнхен клуби уни шартнома бандида кўрсатилгандек 42 миллион еврога сотиб олишдан бош тортди.
Айни дамда «Реал» футболчини 55 миллионга баҳоламоқда.
Маълумот учун, Хамес Родригес 2018/19 йилги мавсум Бундеслигада 20 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли пас беришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)