Ўзбекистон Президентининг куёви, Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи Отабек Умаров ўзининг Instagram’даги саҳифасида кенжа қизи Раниа билан тушган видеосини эълон қилди.
Қисқа роликда Отабек Умаров мусиқа садолари остида қизалоғини бағрига босиб, у билан рақсга тушмоқда.
«Менинг маликам Раниа», — дея изоҳ қолдирган у видео остида.
Отабек Умаров Ўзбекистон триатҳлон федерацияси раиси бўлиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёвидир.
У ижтимоий тармоқларда фаол бўлиб, аввалроқ Instagram’га қўйган оилавий сурати, шунингдек, Дубайда тушган суратлари машҳур бўлиб кетган эди.
https://www.instagram.com/p/ByyT9g_H0gE/
Изоҳ (0)