12 июнь куни Мисрнинг «Ал Масрия Universal Airлинес» авиакомпанияси томонидан Airbus-320 самолётида Тошкент-Шарм Аш-Шайх йўналиши бўйича УЖ4002 илк тўғридан-тўғри рейси 170 нафар йўловчи билан муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Самолёт Шарм Аш-Шайхга қўнганидан сўнг йўловчиларни аэропорт маъмурияти тантанали равишда кутиб олди.
Бунга қадар Ўзбекистондан Мисрга ва Мисрдан Ўзбекистонга йўналишдаги парвозни амалга ошириш учун икки мамлакат фуқароларига учинчи мамлакат орқали парвоз қилиш талаб қилинган ва бу маълум бир ноқулайликлар туғдирган.
Таъкидлаш лозимки, Тошкент-Шарм Аш-Шайх йўналишидаги тўғридан тўғри рейслар ҳар чоршанба куни Мисрнинг «Ал Масрия Universal Airлинес» авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.
Изоҳ (0)