Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонга ташриф буюрган Бангладеш президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид Бухорода бўлди. У ташриф якунида ўз таассуротлари ҳақида гапириб берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

— 15 июнь куни Душанбеда бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича халқаро кенгашнинг бешинчи саммити йиғилиши доирасида мамлакатингиз Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашдим.

Мулоқот жуда самарали ва ишчанлик руҳида ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги иқтисодий, савдо ҳамда маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик.

Президентингиз Душанбедаги учрашувимиз якунида мени Ўзбекистонга таклиф қилди. Бу мени жуда хурсанд қилди.

Сафаримни нима учун Бухородан бошлаганим хусусида тўхталиб ўтсам. Бангладешда Ўзбекистонни, унинг жаҳон тамаддунига катта ҳисса қўшган тарихий шаҳарларини жуда яхши билишади. Айниқса, буюк муҳаддис Имом Бухорий таваллуд топган ва мусулмон оламида машҳур Нақшбандия тариқати асосчиларидан бири Баҳоуддин Нақшбанд вояга етган Бухоро шарифга муҳаббатимиз баланд. Шунинг учун ҳозир ана шу қутлуғ юртдаман.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Аввало, мени юксак даражада кутиб олишгани учун миннатдорман. Мен ва ҳамроҳларим Бухоронинг Лаби Ҳовуз, Пойи Калон мажмуалари билан танишдик. Қадимий Арк қалъасида сақланаётган шариф шаҳрингизнинг бой ўтмиш тарихига доир маълумотлардан хабардор бўлдик. Қадимий меъморий ёдгорликларингиз мў’жизанинг ўзгинаси. Улар асл ҳолича сақлаб қолинаётгани жуда ҳавасли.

Мен дунёнинг жуда кўплаб тарихий шаҳарларида бўлганман. Лекин улар орасида энг жозибали ва маҳобатлиси Бухоро бўлса керак, деб ўйлайман. Бухоро юрагимни забт эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)