14 июнь кечаси Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитининг аъзолари учун «Дўстлик кечаси»ни уюштирди, деб хабар беради Tengrinews.
Олий мартабали меҳмонлар Тожикистон президентининг Душанбе шаҳри яқинидаги қароргоҳида кутиб олинди.
Саммитда 27 та давлат етакчилари, хусусан, Владимир Путин, Си Цзиньпин, Хасан Руҳоний, Қосим-Жўмарт Тўқаев, Шавкат Мирзиёев ва бошқалар иштирок этди.
Эмомали Раҳмоннинг матбуот хизмати мазкур саммитни ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри транслаяция қилиб турди. Видеодан кўриш мумкинки, учрашув кўтаринки кайфият руҳида бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)