Бразилиянинг Манаус шаҳридаги халқаро аэропортда ATR 42 йўловчи самолёти аварияли қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Globo телеканали хабар берган.
Ҳодиса чоғида ҳаво кемаси бортида 34 киши бўлган, улардан икки нафари енгил жароҳат олди.
Манаус — Карауари йўналиши бўйича учган лайнер парвоздан бир неча дақиқа ўтиб аэропортга қайтишга мажбур бўлган. Қўниш чоғи самолёт экипажи шассини чиқаролмади, шу сабабли ҳаво кемаси аэропортга «қорни» билан қўнди.
Изоҳ (0)