Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Афғонистон махсус кучлари бўлинмалари республиканинг жануби-шарқида жойлашган Забул провинциясида операция давомида «Толибон» радикал ҳаракати 11 жангариларини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Қайд этилишича, операция давомида икки нафар жангари ҳам қўлга олинган.

Хавфсизлик кучлари ходимлари ёки тинч аҳоли ўртасида жабрланувчилар ёки қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Афғонистонда мунтазам жанговар тўқнашувлар рўй бермоқда. Мамлакат ҳудудининг 50 фоизидан кўпроғи «Толибон» назорати остида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар