Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларида ўтказилаётган «Ёшлар ойлиги» доирасида Нукус шаҳар «Истиқлол» болалар боғида ёшлар сайли ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ташаббуси билан ташкил этилган сайилда мингдан зиёд ўқувчи ёшлар ва Нукус гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар «Китобхонлик викторинаси» интеллектуал ўйинида ўзаро баҳслашди.
Нукуслик болаларнинг «Дунё рақслари» шоуси йиғилганлар олқишига сазовор бўлди. Ёш ижодкорлар томонидан ташкил этилган «Назм ва наво» кечаси ҳақиқий мумтоз куй ва қўшиқ шайдоларини ўз олдига тўплади. Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги ижодкорлари ҳамда гарнизон Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестрининг дилтортар куйлари халқни рақсга чорлади.
Танлов ва викториналарнинг ғолиб ва совриндорлари Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идора мансабдор шахслари томонидан муносиб тақдирланди.
Изоҳ (0)