• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон матбуоти шарҳи: Молдова икки ўт ва икки ҳукумат орасида, америкача орзу сўниб бормоқда, Европа эса Туркияга ҳасад қилмоқда

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Макрон: Дунё урушга тортилмаслиги керак

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Франция президенти Эммануэль Макрон ҳозирги вақтда дунё чуқур инқирозни бошидан кечирмоқда, эҳтимолки, дунё уруш ёқасида турибди, деб баёнот бериб, жаҳон ҳамжамиятини иқлим ўзгариши, назорат қилинмайдиган технологиялар ва тенгсизлик муаммоларини ҳал қилиш билан шуғулланишга чақирди, деб ёзади The Irish Independent нашри.

    Женевадаги Халқаро меҳнат ташкилотининг юз йиллигига бағишланган нутқида Макрон иқлимий ва технологик ўзгаришлар туфайли иқтисодий аҳволи хавф остида қолган кишиларни тўловлар тизимини яратиш орқали ҳимоя қилишга чақирди.

    «Мен тартибсизлик аллақачон бошланган деб ўйлайман. Авлодларимиз янги урушни кутмаслиги, аксинча, дунё ҳозирда қандай бўлса, уни аслича кўриши лозим», – деди Макрон.

    Макроннинг сўзларига кўра, тенгсизлик авторитаризм сабаб кучаймоқда. Ўзининг 44 дақиқалик нутқида президент Трампга ишора қилар экан, «сайловчилар демократияси бизни тенгсизликдан ҳимоя қилмаяпти, шу боис биз деворлар қурамиз, кўп қутбли сиёсатдан воз кечамиз, демоқда», деб таъкидлаган.

    41 ёшли Макрон ўзини Европада бош кўтараётган ўта ўнгларга қарши турган либерал ҳаракат раҳбари сифатида кўрсатишга уринмоқда. Эммануэль Макроннинг Франциядаги обрўси «сариқ нимчалилар»нинг чиқишлари, иқтисодий сиёсат ва ёқилғи нархининг оширилишига қарши чиқишлари боис пасайиб кетди.

    Сўнаётган Америка орзуси

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ижтимоий қатламлар ўртасидаги жарлик тобора кескинлашиб бораётгани, ўз жонига қасд қилишлар миқдори ўсиб бориши, коррупция ҳокимият тармоқларида тез-тез учраётгани демократик АҚШга тақлид қилиш даврининг ўтаётганидан дарак, деб ёзади Исроилда чоп этиладиган Haaretz нашри.

    Аср бошидан бери ёшлар ўртасида (34 ёшгача) ўз жонига қасд қилишлар 28 фоизга ошди, шу билан бир вақтда, ўртача умр узунлиги уч йилга қисқарди. Бир қатор бошқа салбий жараёнлар билан қўшган ҳолатда бу жараённи Америка орзусининг сўниб бориши деб аташ мумкин.

    Сўнгги йилларда АҚШ ҳукумати ақлли ҳокимиятдан ёлғончилар ҳокимиятига қадар бўлган даврий масофани босиб ўтди.

    Капитализмнинг асосий таянчи меритократия – иқтидорли инсонлар юксак чўққиларга эришиши мумкинлигидир. Агарда ҳукумат тўсиқ ва тақиқларга муккасидан кетмаса, иқтидор муваффақиятга эришади ва бундан жамият ютади.

    Аммо кейинги 30 йилда Америка иқтисодиётига нимадир бўлди. Бойлар ва қашшоқлар ўртасидаги фарқ кескин кучайди. АҚШ миллий бойлигининг 22 фоизи бой-бадавлат 160 минг оила қўлидадир.

    Бойлар бойиган сари шу мавқени сақлаб қолишга уринади, натижада меритократия плутократия – ёлғончилар ҳокимиятига айланиб бораверади. Бундай ҳолат эса тарихда фуқаролар уруши ҳамдаиқтисодий инқирозга олиб келган.

    Даромади йилига 1,5 миллиондан 2,5 миллионгача бўлган аҳолининг 10 фоиздан камроғи ҳаётнинг барча соҳалари: маориф, транспорт, саноат, фан ва соғлиқни сақлашга ҳал қилувчи таъсир ўтказади.

    Буюк Америка орзуси ҳар бир одам қаерда ва қандай оилада дунёга келишидан қатъий назар – агарда кўп ишласа – юқорига, Оқ Уйгача кўтарилиши мумкинлигида эди. Лекин ҳозир бир нарса аниқки, банклардаги миллионларсиз ва бой дўстларсиз сенатор ёки конгрессмен бўлиб сайланиш имконияти йўқ. 1985 йилда АҚШдаги энг нуфузли университетлар битирувчиларининг 54 фоизи қуйи табақага мансуб оилалардан бўлса, бугун бу кўрсаткич 33 фоизга тушиб қолган. Бугунги кунда АҚШдаги ёш авлоднинг ярмида ота-оналаридан юқорироқ мавқега эришиш имкони йўқ. Ҳозирги ҳокимият эгалари тенгсизликни мустаҳкамлайдиган бутун бошли бир сиёсий ва ижтимоий тизимни шакллантирмоқда.

    Лондон иқтисодиёт мактаби профессори Энн Эплблаум Трамп ўз сайлов кампаниясини бошлаган пайтдаёқ у ва Путин учун умумий бўлган рамз – клептократиядан эҳтиёт бўлишга чақирган эди. Клептократия АҚШда янги сиёсий тизим бўлиб, янги аристократия Трампни қанчалик ёмон кўришини айтмасин, унинг ишларини маъқуллайди. Айни шу тарзда президент ўз оиласини, дўстларини бойитиб бормоқда.

    44 фоиз америкалик ўтказилган сўнгги сўровда Оқ Уйни коррупция билан касалланган деб топиши ҳам америкача орзу сўниб бораётганидан далолат.

    Молдова: ҳукуматлар орасидаги низолар

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Европадаги энг қашшоқ мамлакатлардан бўлган Молдовада навбатдаги сиёсий инқироз икки ҳукуматни юзага келтирди, деб ёзади Foreign Policy нашри.

    Якшанба куни бошланган сиёсий инқироз душанба куни икки мухолиф ҳукуматни пайдо қилди. Сабаб эса оддий: парламентга сайловда ҳеч қайси партия етарли овоз ололмади.

    Шанба куни европапараст «Акум» ва руспараст Социалистик партия зиддиятларини бир четга суриб, коалицион ҳукумат тузди. Улар ўз олдига коррупцияга қарши курашиш ва олигарх Владимир Плахотнюкнинг Демократик партиясини ҳокимият тепасига қўймаслик мақсадини қўйди.

    Молдовода илдиз отиб кетган порахўрликдан ҳаттоки Европа парламенти ҳам ташвишдалигини билдирганди. Аммо Молдованинг АҚШдаги элчиси Кристина Балан бундай айбловлар асоссиз эканини айтиб ўтган эди.

    Коалицион ҳукуматни ҳам Европа Иттифоқи, ҳам Россия қўллаб-қувватлаб чиққани Шарқий Европада кузатилмаган ҳолат – Шарқ ва Ғарбнинг фикр якдиллиги мисли кўрилмаган ҳодиса бўлди. АҚҳ эса янги ҳукуматни қувватламади ва музокараларга чақирди.

    Жума куни Молдова конституциявий суди парламентни тарқатиш ва янги сайлов ўтказиш тўғрисида қарор чиқарди. Аммо коалицион ҳукумат бу қарорни тан олмади. Европа Кенгаши бош котиби конституцион ҳуқуқ бўйича Венеция комиссиясига бу муаммони ўрганиб чиқишни топширди.

    Айни пайтда иккига бўлинган ҳукумат Европа ёки Россия томонга қарашини билмай қолган.

    Якшанба куни инқироз кескинлашди. Конституциявий суд коалиция ҳукуматига қарши Демократик партияни қўллаб, собиқ бош вазир Павел Филиппни президент вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

    Филипп ваколатни қўлга киритиши ортидан парламент тарқатилганини ва янги сайлов бўлиб ўтишини эълон қилди. Лекин Молдова ҳукумати унинг буйруқларини тан олмади.

    Томонларнинг ҳеч бири ён беришни истамаяпти. Вазият фуқаролар урушига олиб бормаса бўлди.

    Европаликлар Туркиянинг ютуқларига ҳасад қилмоқдами?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Туркияда нашр этиладиган Daily Sabah нашри «Европа Туркия ютуқларига ҳасад қилмоқда» номли мақола чоп этди.

    Одатда спорт ва сиёсатни аралаштирмайдиган Туркия спортдан сиёсий манфаатлар учун фойдаланишга қарор қилган кўринади. Ражаб Тоййиб Эрдўғон футболчи Месут Ўзилнинг никоҳ тўйида рафиқаси билан қатнашгани турк халқининг меҳрини қозонишга бўлган уриниш бўлса ажабланманг.

    Кейинги пайтда Туркия спорт соҳасида катта ютуқларни қўлга киритмоқда. Футболни шу ютуқлар сирасига киритсак, Туркия учун ҳеч муболаға бўлмайди. Турк футболчилари Европанинг машҳур жамоалари таркибида ҳаракат қилаётгани бунга яққол мисол. Шунингдек, Туркия терма жамоаси Европа чемпионати саралаш ўйинларининг барчасида ғалаба қозониб, H гуруҳи етакчисига айланди. Терма ҳатто Жаҳон чемпионати саралашида Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб қилди.

    Турк мухлислари бениҳоя хурсанд, французлар эса хафа. Франция матбуоти шу даражада ҳақоратомуз фикрларни газета саҳифаларига сиғдирдики, Франция ва Туркия футбол туфайли эмас, географик кенглик учун урушгандай тасаввур уйғонди.

    Айрим ўнг сиёсатчилар имкониятдан фойдаланиб, миллатчилик руҳидаги баёнотлар билан чиқа бошлади. Французлар нафрати устига Германия матбуотида немис миллий терма жамоасида кўп ўйнаган, керакли вақтда жамоага ёрдам бера олган Месут Ўзил ҳақида ҳам қайғуга ботирадиган фикрлар урчиди. Ҳатто бир нашр тўйда Ражаб Тоййиб Эрдўғон қатнашгани учун Месут томонга ҳақорат тошларини отди.

    Исландиячи? Исландияга Евро-2020 саралаш ўйинларига етиб келган жамоага қарши душманлик руҳи билан ўйнади. Дўстлик элчиси бўлган спорт вакилларини уч соат мобайнида аэропортда ушлаб туриш қандай спортчилик низомлари-ю одоб-аҳлоқига тўғри келади? Исландия спортни сиёсат билан ажратолмай қолди.

    Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли бу воқеага нисбатан норозилик билдирди.

    Мақола «Туркия ўз ҳудудида барча соҳаларда ютуқларга эришаётгани, мустақил ва кучли давлатга айланаётгани ирқчилик кайфиятидаги тарафларга ёқмай келяпти. Улар нимаики қилмасин, Туркия ютуқларга эришиб бораверади», деган хулоса билан якунланади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    15.06.2019, 09:26   Изоҳ (0)   62902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Меркелнинг давомчиси Россияга қарши санкцияларни узайтиришни қўллаб-қувватлади

    15.06.2019, 00:20

    АҚШ Эроннинг танкердаги портлашга алоқадорлигини исботлади

    15.06.2019, 00:05

    Жазоир президентлигига собиқ номзод Али Қодирий қўлга олинди

    14.06.2019, 23:50

    Путин: Россия Украина билан алоқаларни албатта тиклайди

    14.06.2019, 23:33

    Трамп Беларусга қарши санкцияларни узайтирди

    14.06.2019, 20:30

    Туркманистон президенти тўсатдан ҳарбий машғулот уюштирди ва велосипеддан туриб ўқ узди

    14.06.2019, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.