• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нишон марказий шифохонасида муаммо бор: ҳал этилмаса ҳали кўп беморлар коридорда ётади

    12 июнь куни Daryo — Live каналида «Бу — Қашқадарё вилояти Нишон тумани марказий шифохонасининг туғуруққача бўлган даволаниш бўлими» сарлавҳаси остида суратлар эълон қилинганди. Унда «Дарё» муштарийсига таяниб, Нишон тумани марказий шифохонасининг туғруққача бўлган даволаниш бўлимида аёллар коридорда ётгани, битта палатага 8—9 нафардан аёл жойлаштирилгани ёзилганди.

    Фото: Daryo — Live

    Шундан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам бу ҳақда баёнот берди. Баёнотда айтилишича, барчаси рисоладагидек, муаммо йўқ. Эмишки, Нишон тумани марказий шифохонасининг ҳомиладорлар патологияси ва гинекология бўлимларида йўлакда ётиб даволанаётган беморлар аниқланмаган. Беморлар ўринларига жойлашувига қадар ўзлари ва қариндошлари ерга жой тўшаб ётиб олган.

    Аммо «Дарё» мухбирининг кўрган-кечирганлари Нишондаги марказий шифохонада вазият бошқача эканлигидан дарак беради.

    — Ҳақиқатдан ҳам ўша куни оғир аҳволда бўлимга келдим, — дейди ижтимоий тармоқда тарқалган суратда «носилка»да ётгани тасвирланган Гулноза Қодирова. – Барака топишсин, дўхтирлар тезда ёрдам кўрсатишди. Боламни асраб қолишди. Аҳволим ёмонлиги боис, палаталарда жой бўлмаса ҳам, коридорда бўлса-да, ётиб даволанишимни айтдим. Бу ерда шифокорларнинг заррача айби йўқ. Ҳамма гап шароитда. Аввал шарт-шароитни тўғрилаб қўйиш керак.

    Гулноза Қодирова.

    Гулноза Қодирова.
    Фото: «Дарё»

    — Мен келган пайтимда ҳам жой танқис экан, жой йўқ дейишди, — дейди бемор Зоҳида Эргашева. – Шундай бўлса-да, коридорда кутиб турдим. Икки соат ўтгач, жой бўшади. Палатага жойлашдим. Ҳозир даволаняпман.

    Маълум бўлишича, ҳар иккала бемор ҳам 10 июнь куни, бири қон кетиш, иккинчиси сув кетиши ташхиси билан бўлимга мурожаат қилган. Палаталарда жой йўқлиги боис, коридорда кутишга мажбур бўлган.

    Нишон туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосарининг айтишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат, туғуруқ бўлимидан эмас, патология бўлимида олинган.

    Беморлар ётган патология бўлими коридори.

    Беморлар ётган патология бўлими коридори.
    Фото: «Дарё»

    — 2017 йил ёнимиздаги бино талабга жавоб бермай қолгани боис, унинг иккинчи қаватида жойлашган туғуруқ бўлими, патология ва гинекология бўлимлари жойлашган ушбу бинога келиб жойлашди, — дейди бош шифокор ўринбосари Муясссар Ҳалилова. – Айни пайтда туғуруқ бўлими бинонинг иккинчи қаватида жойлашган. Сурат олинган жой эса патология бўлими коридори ҳисобланади. Беморларни жойлаштириш билан боғлиқ муаммоимиз бор албатта, аммо патология бўлимидан олинган суратни «бу туғуруқ бўлими, бу ерда нафақат оналар, болалар ҳам ётади», дея ёлғон гапириш инсофдан бўлмас.

    Муяссар Ҳалилова.

    Муяссар Ҳалилова.
    Фото: «Дарё»

    — Ўша куни иссиқдан қийналиб кетганим учун палатамдан чиқиб, коридорда жой қилиб ётдим, — дейди яна бир бемор Жонгулой Эшбўриева. – Палаталарнинг ҳаддан ортиқ иссиқ ва димлигига чидай олмайман-да.

    Тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи (айни дамда ўша воқеа сабаб ишдан бўшатилган) Наргиза Сазанбаеванинг маълумот беришича, бўлим патология ва гинекологияни қўшиб ҳисоблаганда 90 ўринли. Аммо бўлимда айни кунда 101 нафар бемор ётиб даволанмоқда.

    Журналистик кузатувларимизга кўра, ўша куни биз билан суҳбатлашган Гулноза Қодирова ҳали ҳам палатада ортиқча, 5-бемор бўлиб замбилда ётиб даволанмоқда.

    Наргиза Сазанбаеванинг қўшимча қилишича, бўлимда беморлар кўпайиб кетишига вилоят перинатал марказининг таъмирланаётгани ҳам сабаб бўлмоқда.

    Наргиза Сазанбаева.

    Наргиза Сазанбаева.
    Фото: «Дарё»

    — Ҳар ой аҳволи энг оғир беморларимизнинг 15–20 нафари вилоят перинатал марказига йўлланма оларди, — дейди Наргиза Сазанбаева. – Шахсан ўзим ойига 22 нафаргача беморни олиб борганман. 1 июндан у ерда таъмирлаш ишлари кетаётгани боис, айни дамда бизнинг беморларимиз сони ортиб кетди.

    Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ёқуб Шоназаровнинг айтишича, 170 ўринли 5 қаватли бино 1985 йил фойдаланишга топширилганича, ҳалигача таъмирланмаган. Эътибордан четда қолган. Шу боисдан ҳам 2017 йил бинони тарк этишган. Жумладан бинонинг 2-қаватида жойлашган туғуруқ бўлими ҳам. 5 қаватли бино мана икки йилдирки ҳувиллаб ётибди. Таъмирга муҳтож.

    — Айтишларича, инвестиция дастурига кўра, 2020 йил таъмирлаб беришар экан, — дейди бош шифокор. – Кутяпмиз.

    Гапнинг индаллосини айтганда, бўлимда муаммо йўқ эмас. Бор. Беморлар учун жой муаммо. Ҳақиқатдан ҳам оғир аҳволда келган беморлар жой етишмаслиги боис, у хоҳ патология, хоҳ туғуруқ бўлими коридори бўлсин, ўша ердан вақтинча қўним топаётгани афсуски, бор гап. Агар бу муаммога вақтида ечим топилмаса, ҳали кўплаб беморлар бу коридорларда ётиши аниқ.

    Бўлимга келувчи беморлар учун захира жой.

    Бўлимга келувчи беморлар учун захира жой.
    Фото: «Дарё»

    Янаям ёмони, бу фақатгина кечаги гап эмас экан. 2014 йил шу ерда фарзандини бағрига босган онанинг гувоҳлик беришича, бу ҳолат 2014 йил ҳам бўлган. Ўша йили ҳам худди шундай коридорда ётганлар бисёр бўлгани айтилмоқда. Аммо шу гапларни айтганларнинг ҳеч бири бўлим шифокорларидан нолимади. «Барака топишсин, қўллари енгил», — дейишди. «Муаммо фақат бино ва яратилган шароитда», — дея бот-бот такрорлашди ҳам.

    Ўзбекистон шифохоналарида жой етишмаслиги ёки ёмон шароит туфайли беморлар палатадан ташқарида ётишга мажбур бўлиши олдин ҳам кузатилган. «Дарё»да 2019 йил баҳорида жой етишмаслиги сабаб Навоий вилоятидаги перинатал марказда аёллар полга ётқизилаётгани, 2017 йил ёзида Тошкент вилояти Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасининг бемор болалари томда ётишга мажбур бўлгани ҳақида материаллар чоп этилганди.

    14.06.2019, 12:10   Изоҳ (0)   29523
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада сайёр қабул: Икки юзга яқин одамнинг муаммоси ижобий ҳал этилди

    14.06.2019, 11:36

    Депутатлар «Дарё» мухбирининг янги қурилган турар-жойларни сотиб олишда фуқароларга икки хил бож белгилангани ҳақидаги саволига жавоб берди

    14.06.2019, 11:14

    Давлат хизматлари марказлари орқали ОТМга ҳужжат топширганлик учун тўлов ундирилмаслиги маълум қилинди

    14.06.2019, 11:03

    Наманганда Ўзбекистон—Жанубий Корея бизнес форуми бошланди

    14.06.2019, 10:50

    Хотин-қизлар қўмитаси ёрдамида тошкентлик аёлнинг 7 йиллик муаммоси ҳал бўлди

    14.06.2019, 10:32

    ТДЮУнинг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланди

    14.06.2019, 09:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.