• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада сайёр қабул: Икки юзга яқин одамнинг муаммоси ижобий ҳал этилди

    Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги сайёр қабул гуруҳи Фарғона гарнизонида узоқ йиллардан бери ечилмай келаётган бир қатор муаммоларни ижобий ҳал этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фарғона гарнизонида жойлашган Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган сайёр қабул давомида бир неча йилдан бери қатор ташкилот ва идоралар эшигида сарсон-у саргардон бўлса-да, мушкули осон бўлмай келаётган аксарият ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, нафақадаги ҳарбийлар ҳамда кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, муаммолари ўз вақтида ҳал этилди.

    Заҳирадаги майор Акмал Азамжонов 2011 йилда хизмат шартномаси тугаганлиги ва ўша пайтдаги оилавий шароитларининг мушкуллиги туфайли хизматни давом эттира олмаган ва заҳирага бўшатилган. Шундан сўнг, у етти йилдан бери қайта шартнома тузиш учун сарсон бўлиб келмоқда: вилоят мудофаа ишлари бошқармасида тиббий кўриклардан ўтиб, шартнома бўйича ҳарбий хизматга чақирилиш учун зарур бўладиган барча ҳужжатларни жамлаган бўлса ҳам, гоҳ жисмоний имтиҳонларга маълум монеъликлар учун киритилмас, жараённинг навбатдаги босқичларига ўта олмай келаётган эди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Сайёр қабул давомида унинг оғири енгил бўлди: «Ишонасизми, бу масала бўйича ҳатто Президент порталига ҳам уч маротаба ёзма мурожаат қилдим. Доим ҳал қилувчи пайтларда ишим пайсалга солинар, муҳим маълумотномаларни ололмасдим ва масъул мутасаддилар бу қоғозларнинг йўқлигини пеш қилишар эди. Фақат ушбу сайёр қабулга келибгина кўнглим хотиржам бўлди. Мурожатим бўйича аниқ жавоблар олдим. Бу ишни шахсан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони назоратларига оладиган бўлдилар ҳамда қисқа фурсат ичида ижобий ҳал этилиши таъкидланди. Шунингдек, қабулда Фарғона вилоятидаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам аксарият мурожаатларга ижобий ечим топди, – дейди Азамжонов.

    Капитан Илҳом Аҳмедовнинг рафиқаси Зарина Аҳмедова эса Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси вакиллари кўмаги билан янги 2019/2020-ўқув йилларидан бошлаб, Фарғона шаҳрида жойлашган коллежларнинг бирида озиқ-овқат технологи сифатида ўқитувчилик қиладиган бўлди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Турли муаммолар билан сайёр қабул гуруҳига мурожаат этган ёш-у қарининг моддий ва маънавий эҳтиёжлари қаноатлантилди. Уйсиз уйли, ишсиз ишли, соғлиғи ёмонлашган саломатлигини тиклайдиган бўлди.

    Сайёр қабул давомида Фарғона вилояти бўйича жами – 308 та мурожаат ўрганилиб, якуний натижаларга кўра уларнинг 60,7 фоиздан ортиқ мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. 39,3 фоизга яқин масалаларни вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бир ой муддатда ҳал этиш белгилаб олинди.

    14.06.2019, 11:36   Изоҳ (0)   11072
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депутатлар «Дарё» мухбирининг янги қурилган турар-жойларни сотиб олишда фуқароларга икки хил бож белгилангани ҳақидаги саволига жавоб берди

    14.06.2019, 11:14

    Давлат хизматлари марказлари орқали ОТМга ҳужжат топширганлик учун тўлов ундирилмаслиги маълум қилинди

    14.06.2019, 11:03

    Наманганда Ўзбекистон—Жанубий Корея бизнес форуми бошланди

    14.06.2019, 10:50

    Хотин-қизлар қўмитаси ёрдамида тошкентлик аёлнинг 7 йиллик муаммоси ҳал бўлди

    14.06.2019, 10:32

    ТДЮУнинг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланди

    14.06.2019, 09:02

    Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити иштирокчилари учун ташкилланган концертда иштирок этди (фото)

    14.06.2019, 08:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда курер 30 соат давомида қамалиб қолган аёлни қутқарди

    Дунё | 25 август, 08:10

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.