Google хариталари дастури раҳбари лавозимида ишлаётган Жен Фицпатрик Қўқонга ташриф буюради. У шаҳарнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан танишиб, уларни тезлик билан Google хариталари дастурига киритилишига ёрдам бериши кутилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Барча тарихий обидалар ва уларга олиб борадиган йўналишларнинг Google хариталарига киритилиши Халқаро ҳунармандчилик фестивали кунлари ва ундан кейин ҳам сайёҳларнинг Google геолокация дастури ёрдамида манзилига осонлик билан етиб боришига хизмат қилади.
Шу билан бирга, тез кунда Wikipedia’га Халқаро ҳунармандчилик фестивали, Қўқон шаҳри ҳунармандчилиги, тарихий обидаларига доир муҳим ва қизиқарли маълумотлар ҳам жойлаштирилади.
Шаҳарга доир расм ва медифайлларни Creative Commons лицензияси асосида – муаллифлик ҳуқуқларидан воз кечган ҳолда тақдим этиш бўйича шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ва Викисклад халқаро маълумотлар базаси мутасаддилари ўртасидаги келишув шу йилнинг 15 июнидан кучга киради.
Изоҳ (0)