Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан Ўзбекистонда 1 июндан 15 июнга қадар долзарб 15 кунлик эълон қилинди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Ушбу долзарб 15 кунлик республиканинг ички карантин ҳисобида турувчи «Зарпечак»,«Девпечак», «Судралувчи какра» ва «Эрмон баргли амброзия» каби бегона ўтларга қарши курашиш эълон қилинди.
Зарарли карантин ўсимликлар асосан мевали дарахтлар ва полиз экинларига жиддий зарар етказади. Уларни ўз вақтида аниқлаб, уларга қарши курашиш чоралари кўрилиши тавсия этилади.Карантин остидаги ўсимликлардан бўлган «Зарпечак» «гуллари кичик (2-7 миллиметр) оқ, пушти, яшил рангларда бўлади, зарпечакнинг томири билан олиб ташланмаса 8—9 йил давомида бир жойдан чиқиб кўпайиб кетади.
«Шу сабабли карантин ости ўсимликларини томорқалар. полизлар ҳамда сув бўйларида учратишингиз билан дарҳол Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекторларига мурожаат қилишингиз сўралади», — дейилади хабарда.
Ишонч телефон рақамлари
«Ўздавкарантин» 71 255-62-39.
«Тошвилдавкарантин» инспекцияси 95 198-09-19.
Изоҳ (0)