Google корпорацияси янгиликларни излаш вақтида кўрсатилган рекламалардан 4,5 миллиард доллардан ортиқ пул ишлаб олди. «Эхо Москви»нинг ёзишича, бу АҚШдаги барча ОАВларнинг рақамли рекламадан топган фойдаси миқдорига деярли тенг.
Шундай шароитда АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасида янги қонун лойиҳаси муҳокамаси бошланган бўлиб, ҳужжат нашриётларга реклама пуллари учун курашда рақамли бозор етакчиларига қарши бирлашиш имконини беради.
Изоҳ (0)