Esquire журналининг Сингапур версияси апрель сони ноанъанавий тарзда чоп этилди, деб хабар берди «Adindex.ru». Нашрдаги мақолаларнинг бир қисми тўлиғича сунъий идрок ёрдамида, яна бир қисми эса муҳаррирлар қўли остидаги бот томонидан ёзилган.
Мақолалар ёзиш учун махсус AI Square номли бот яратилган. У сунъий идрок соҳасига ихтисослашган QLX компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Мақолаларнинг бир қисми бот томонидан ёзилган, лекин таҳририят ходимлари томонидан таҳрирланган.
Журнални чоп этиш учун иккита муқова тайёрланган. Бирида ҳақиқий актёр — Николай Костер-Валдаунинг сурати, иккинчисида эса Blawko исмли тўқима мусиқачининг сурати акс этган.
«Журналнинг ушбу сонида муҳаррирнинг иккита хати бор. Бири ҳақиқий одам томонидан 2,5 соатда, иккинчиси эса робот томонидан 2,5 дақиқада ёзилган ва уларнинг қай бири яхшироқ эканлигини айтиш қийин», — дейди Conde Nast Traveller журнали собиқ бош муҳаррири Геннадий Мутасов.
Бу босма ОАВда сунъий идрокдан фойдаланиш билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Мода ҳақидаги Stylist журналининг 400-юбилей сони роботларга бағишланган эди. Унда моделлар дронлар орқали суратга олинган, макияж эса стилист-роботлар томонидан қилинган, журнал муқовасини эса номи София бўлган робот-модель безаган. Журналнинг мазкур ноодатий сонида ишлатилган шрифтлар ҳам сунъий идрок томонидан чизилган эди.
Изоҳ (0)