«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба «Ювентус»га қайтишга рози бўлди, дея хабар берди Corriere dello Sport.
Аммо футболчи билан шартнома имзолашда клубда бир қанча муаммолар юзага келиши мумкин.
Туринликлар трансферлар вақтида бир қанча футболчиларини сотиб юборган ҳолатдагина Погба билан шартнома имзолаши мумкин. Клуб фейр-плей қоидаларига риоя қилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Турин клуби жамоанинг бир йўла тўрт нафар футболчисини сотиб юбориши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!