• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда

    Фарғонанинг Риштон туманида фуқаролар ҳали ҳам истеъмолда кавланган сунъий ҳовузлардан фойдаланади, имкон бўлсагина бир ҳафтада унинг суви янгиланади, бўлмаса личинкалар босиб кетган сувни қайнатиб эҳтиёжига ишлатади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Риштон тумани марказидан 15 километр олисда жойлашган Жалаер маҳалла фуқаролари йиғинида 3700 ортиқ фуқаролар истиқомат қилади. Аҳолининг асосий меҳнат фаолияти деҳқончилик ва боғдорчилик билан боғлиқ. Фуқаролар йиғинининг Янгиобод, Катта йўл, Юқори дашт маҳаллаларида эса деҳқончилик тугул ичимлик суви узоқ йиллардан буён муаммолигича қолмоқда. Аҳоли қиш мавсумининг қош-қовоғига қарашга мажбур. Чунки изғиринли кунлар серёғин келган мавсум маҳаллий тилда оқ сув, деб аталувчи сув бироз мўл бўлади. Ҳар бир хонадонда сув ғамлаб олиш учун кавланган мўъжазгина ҳовузлардан чорва ва кундалик эҳтиёж учун ҳам бирдек фойдаланилади. Бироқ, қиш бу йилгидек қуруқ келса-чи? Ана унда Янгиобод, Катта йўл, Юқори дашт маҳаллаларида яшовчи фуқаролар учун ҳақиқий синов кунлари бошланади. Ушбу масала юзасидан риштонлик бир қанча фуқаролар ўз фикрини билдирди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Садирхўжа Зокиров,

    Юқори дашт маҳалласи, 84-уй:

    «Хонадонда ўн жон истиқомат қиламиз. Ҳовлимизда ҳовуз кавлаб олганмиз. Жазирамада тез буғланишни олдини олиш ва сув мўътадиллигини сақлаш учун қирғоқларига тол экилган. Қирғизистон чегара ҳудудидан Учкўприк туманининг Сариқўрғон қишлоғига катта сой ўқиб ўтади. Сой сувидан Бағдод, Риштон ,Учкўприк туманлари деҳқончилик учун навбатдан фойдаланишади. Энди тасаввур қилиб олаверинг, ҳар учала туманда неча минг гектарлаб суғориладиган ҳудудлар бор. Бизга эса, мавсумда сув мўл бўлсагина маҳалламизга аранг 10-15 кунда сув навбати тегади. Шундагина ҳовузларимизга, хонадонимиздаги мавжуд йирик идишларга оби раҳмат ғамлаб оламиз».

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Зокиржон Турдиалиев,

    Юқори дашт маҳалласи, 101-уй:

    «Ҳовузлардаги жамғарилган сувларни атиги уч кун мобайнида бемалол истеъмол қилиш мумкин. Ундан кейин ҳовузларда турли ҳашаротлар, личинкалар пайдо бўлади. Бошқа сув манбаси бўлмагандан кейин ана шу сувни қайнатиб эҳтиёжга ишлатишга мажбурмиз. Касаллик авж олиши, эпидемия тарқалиши эҳтимоли ҳудудимизда жуда юқори. Кунлар иссисагина сойдан сув оқади. Бу йил айниқса, баҳор жуда қийин келди биз учун. Баҳор совуқ келганлиги боис, Сариқўрғон сой суви бир ойга кеч келди. Сизга ёлғон,бизга чин – чорва, истеъмол учун эҳтиёж у ёғида турсин, ҳатто, экин-тикин ва боғларни ҳар бир қатнови 50-100 мингдан сув ташувчи машиналар ёрдамида суғордик. Вақт ўтиши, вазият чигаллашиши билан, ҳаммамизга дўппи тор кепқолди. Сув келтирувчи машиналарнинг ҳар бир қатновининг нархи кўтарилиб кетди. Эшагидан тўқими қиммат тушса ҳам, боғбонлар боғларини сақлаб қолиш учун курашди».

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Шуҳрат Комилжонов,

    Юқори дашт маҳалласи,126-уй:

    «Уч-тўрт хўжалик бир ҳовуздан фойдаланамиз. Болаларга хавфсиз бўлиши ва чорвадан иҳота қилиш учун четан билан ўралган.Уч нафар фарзандим бор. Икки нафари ҳудудимиздаги 22-мактабга қатнайди. Мактабда ҳам тоза ичимлик суви – артезиан бўлмагани учун, ҳар куни болаларга елим идишларда ёки термосчасига қайнатилган сув ёки чой дамлаб берамиз. Йил-ўн икки ой шу зайлда кечади. Мактабдаги махсус бетон сув цистернасига эса ишонмайман».

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Орифжон Қодиров,

    22-мактаб директори:

    «Билим даргоҳимизда Янгиобод, Катта йўл, Юқори дашт маҳаллаларидан қатновчи 326 нафар ўқувчи таҳсил олади. Ҳақиқатдан ҳам мактабимиздаартезиан- тоза ичимлик суви мавжуд эмас. Илгарилари ўқувчилар баклашкаларда ўзларига сув олиб келишар эди. Бола барибир болада. Бир бирларининг сув идишларидан фойдаланишавергач, гепатит каби юқумли касалликларнинг тарқалиш эҳтимоли кучайиб қолди. Шунинг учун мактаб ҳудудига елим идишларни тақиқлаб қўйдим ва туман санитария эпидемиология назорат марказидан рухсат олиб,бир минг етти юз литрли бетон идиш ташкил қилдик. Бу цистернага эса сувни сотиб олиб тўлдирамиз. Ҳар тугул хавфсизроқ. Сувнинг истеъмолга яроқлилигини мунтазам назорат қиламиз. Жалаер маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиобод, Катта йўл, Юқори дашт маҳаллаларида нафақат тоза ичимлик суви, балки бир қанча бошқа муаммолар ҳам тўпланиб қолган. Масалан, ҳар учала маҳаллага транспорт қатнови қўйилмаган. Мобил алоқа воситалари яхши ишламайди. Қиш мавсумида кўчаларда юришнинг ўзи муаммо. Болалар мактабга қатновда қийналишади. Нонвойхона, устахона, маҳалла гузари умуман йўқ. Марказга бориш учун уч-тўрт транспорт воситасига эҳтиёж сезилади».

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Гулмира Турдиалиева,

    Юқори дашт маҳалласи, 101 уй:

    «Риштон тумани халқ қабулхонаси вакилларими, билмадим. Лекин қандайдир вакиллар маҳалламизга келишган. Лекин умуман ўзларини таништирмаган. Нимадандир шошилгандек, телефонларига хонадонлар суратини олишиб, муаммоларимизни сўрамасдан, аҳоли сони, яшовчилар рўйхати кабиларни билишгану, бирор нима сўрашмасин, деб тезда ‘ғойиб’ бўлишган. Риштон тумани марказидаги Халқ қабулхонасига ҳам бориб муаммоларимизни айтганман. Қабулхона мудири тез фурсатларда кўчаларимизга шағал ётқиздириб беришга тантанали ваъда берган эди. Ўтган йили ана шу каби кўндаланг турган масалаларимизга жавобан,‘кўриб чиқиляпти’, ‘Бартараф этилади’, ‘маълум қиламиз’ қабилидаги умумий гапларга тўла мавҳум жавоб хатлари ҳам келган. Бизда эса муаммолар бисёр. Масалан, ҳудудимизда мактабгача таълим муассасаси йўқ. Ваҳоланки, 348 дона 3—7 ёшдаги болалар бор. Уларни боғчага қамраб олиш ўта ачинарли аҳволда. Булоқбоши қишлоғидаги 23-мактабгача таълим муассасаси филиалиэса Юқори даштдан 6 км узоқликда жойлашган. Транспорт қатнови яхши эмаслиги боис у ерга фақат машинаси борлар олиб бориши мумкин. Автоулови йўқ хонадонларга эса болаларини муассасага бериш йўл харажатлари билан икки баробар қимматга тушади. Қизим эса 3 йил мобайнида боғчага яқин бўлганлиги учун катта ҳовлимизда мунтазам яшаб қатнаган».

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»
    10.06.2019, 19:40   Изоҳ (0)   25261
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларининг республика босқичи бошланди

    10.06.2019, 19:27

    11 июнь куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради

    10.06.2019, 19:14

    Хоразмда «Баҳодирлар ўйинлари» ғолиблари аниқланди

    10.06.2019, 19:01

    Ўзбекистонликлар беш ойда тиббий ёрдамга 4 миллиондан ортиқ мурожаат қилди

    10.06.2019, 18:37

    «Ўзстандарт» қиймати 148,8 млрд сўмдан ортиқ бўлган маҳсулотларнинг тегишли меъёрларга жавоб бермаслигини аниқлади

    10.06.2019, 18:26

    Ўзбекистонлик депутат қонунчиликда «квартира» сўзини «хонадон»га алмаштиришни таклиф қилди

    10.06.2019, 17:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди



    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 1990 йилдан бери мактаблар сони қанчага ошгани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 май, 12:00

    Пул ва руҳият: молиявий аҳвол инсон психикасига қандай таъсир кўрсатади?

    Лайфстайл | 24 май, 11:30

    Трамп 2030 йилгача 10 та янги ядровий реактор қуришни буюрди

    Дунё | 24 май, 11:10

    Турк киноси юлдузлари Ҳалит Эргенч ва Ризо Кожаўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Лайфстайл | 24 май, 10:55

    Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида янги юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи

    Ўзбекистон | 24 май, 10:40

    Сунъий ўтмиш, сохта мусулмон ва маккор тулки. Сурия президенти учун ворислардан бири сифатида кўрилган, Нетаньяху жасадини қайтаришни сўраётган исроиллик супер жос...

    Дунё | 24 май, 10:25

    “Apple, Samsung ва шунга ўхшаш компанияларга нисбатан божлар июнь ойи охирида киритилиши мумкин” — Трамп

    Дунё | 24 май, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.