2019 йилнинг 7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган объектда яшин уриши натижасида Ўзбекистон фуқароси 11.02.1995 йилда туғилган Зухриддин Рашид ўғли Юсупов вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб хабар қилади.
Бош консулхона ўлим факти юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди.
Эслатилишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангельск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Изоҳ (0)